Қайднома

Қидирув

Нодир Элибоев «Ардус» бош мураббийи

Нодир Элибоев «Ардус» бош мураббийи

  18.07.2017 18:53
  0
  1159
Нодир Элибоев «Ардус» бош мураббийи

Айни пайтда футзал клублари таътилга чиқишган. Шу жумладан, ўтган йилги чемпионат ва кубок беллашувлари финалчиси Тошкентнинг "Ардус" жамоаси ҳам ёзги таътилда. Орада юзага келган танаффусда клуб мураббийлар штабида ўзгариш бўлди.

Сўнгги 2 мавсум "Ардус"ни, шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариб келган испаниялик мутахассис Хосе Мария Пазос Мендез шартнома муддати тугагани боис юртимиздаги фаолиятини тугатган эди.

Клуб раҳбарияти терма жамоанинг собиқ ўйинчиси Нодир Элибоевни бош мураббий этиб тайинлади. Элибоев ўтган мавсум олдидан футзалчилик фаолиятини якунлаган ва "Ардус"да жаноб Мендезга ёрдамчи вазифасини бажариб келаётган эди.

"Ардус"нинг янги бош мураббийи Нодир Элибоевга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.


Манба: www.ardusfc.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz