Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон бугун «Зоб Оҳан» билан ўйнайди

Ўзбекистон бугун «Зоб Оҳан» билан ўйнайди

  19.07.2017 12:11
  0
  1004
Ўзбекистон бугун «Зоб Оҳан» билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи қолган икки ўйинига тайёргарлик кўриш мақсадида 17–23 июль кунлари давомида Туркияда ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин давомида иккита назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган эди. Унга кўра, бугун, 19 июль куни терма жамоа Эроннинг "Зоб Оҳан" клубига қарши назорат учрашувини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Марат Бикмаев, Ислом Тўхтахўжаев, Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов ва Жамшид Искандеров жароҳати туфайли Туркиядаги йиғинга чақирув олмади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнири саралаш босқичи 9-турини 31 август куни сафарда Хитой термасига қарши ўтказса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.

Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz