Қайднома

Қидирув

Альваро Мората «Реал»даги жамоадошларини йиғлатиб кетди (видео)

Альваро Мората «Реал»даги жамоадошларини йиғлатиб кетди (видео)

  20.07.2017 18:51
  0
  1588
Альваро Мората «Реал»даги жамоадошларини йиғлатиб кетди (видео)

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората футболчилик фаолиятини Лондоннинг “Челси” клубида давом эттиради.

“Челси” раҳбарияти “Реал” вакиллари билан Мората трансфери борасида бир тўхтамга келишди. Бу ҳақида “қироллик” клуби расмий саҳифасида хабар берди.

Альваро Мората тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг янги жамоаси балан расман шартнома имзолайди. 24 ёшли футболчи бугун, 20 июль куни “Реал” клубидаги жамоадошлари ва мураббийлари билан маюс ҳолда хайрлашди ҳамда жамоанинг АҚШдаги йиғинини тарк этди.

Аввалги хабарларга кўра, испаниялик футболчи 80 млн евро эвазига “Челси”га ўтиши хабар қилинганди. Воқеалар ривожи шу ҳолда давом этадиган бўлса, Мората футбол тарихидаги энг қиммат испаниялик футболчига айланади.

Мората янги жамоаси билан беш йиллик шартнома имзолайди ва йилига 9 миллион фунт маош олади.

Маълумот учун, Мората ортда қолган мавсум “Реал” таркибида 15 та гол ва 4 голга ассистентлик ишларини амалга оширганди. “Челси” ҳужумчини сотиб олиш учун кечган курашда “Манчестер Юнайтед”, “Милан” ва “Арсенал”ни ютиб чиқди.


Манба: www.realmadrid.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz