Қайднома

Қидирув

Равшан Ҳайдаров: Ҳаво жуда иссиқ бўлишига қарамай, шогирдларим характер кўрсатди

Равшан Ҳайдаров: Ҳаво жуда иссиқ бўлишига қарамай, шогирдларим характер кўрсатди

  20.07.2017 19:00
  0
  615
Равшан Ҳайдаров: Ҳаво жуда иссиқ бўлишига қарамай, шогирдларим характер кўрсатди

Ўзбекистон U23 терма жамоаси 2018 йилнинг январида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жамоа саралашда юз фоизлик натижа қайд этиб, ҳар уч ўйинда ҳам 2 тадан гол фарқи билан зафар қучди: Ливан 3:1, Непал 2:0, БАА 2:0. Амирлик термасига қарши беллашувдан кейин бош мураббий Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ҳаво жуда иссиқ бўлишига қарамай, шогирдларим характер кўрсатди. Биз ўйланган тактика эвазига зафар қучдик.

Бугун куч жиҳатдан бир-бирига яқин жамоалар кураш олиб борди. Ҳимояда хатога йўл қўймаганимиз сабабли гол ўтказмадик. Ўйиннинг бошидан то охирига қадар назоратни ўз қўлимизда ушлаб турдик.

Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Энди бу ғалабани ўз мухлисларимиз билан нишонлаймиз” – деди Равшан Ҳайдаров


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz