Қайднома

Қидирув

«Аякс» футболчисининг даҳшатли жароҳати…

«Аякс» футболчисининг даҳшатли жароҳати…

  22.07.2017 04:41
  0
  1444
«Аякс» футболчисининг даҳшатли жароҳати…

«Аякс» қайғуда. Клубнинг ёш ёқимтойи - Абдулҳақ Нури сал қолса, футбол майдонида ҳаётдан кўз юмарди... Энг ачинарлиси, бош мия шикастланиши оқибатида иқтидорли йигитнинг тўлақонли ҳаётга қайтиши сўроқ остида қолмоқда. Bombardir.ru сайтининг қуйидаги мақоласи айни шу фожиа ва унга муносабат хусусида.

Абдулҳақ Нури ким?

«Аякс» клуби ва Голландия ёшлар термасининг 20 ёшли умиди. Амстердам суперклубидаги дебютини ўтган йилнинг сентябрида нишонлаган Нури еврокубок баҳсларида ҳам қатнашишдан ташқари, Голландиянинг U-19 термаси таркибида 2та ёшлар ўртасидаги Европа чемпионатида ўйнади. «Аякс» ихтиёридаги аксарият йигитлар каби жуда истиқболли футболчидек таассурот уйғотаётганди.

Голни қандай нишонлаганди?

Нури аввалги мавсум Голландия кубоги доирасида «Виллем»га қарши кечган баҳсда жарима зарбасидан гол урди ва уни бармоқлари билан ўйинчилик рақами - «34»ни кўрсатганча нишонлади. Футболчи бу билан «Аякс»нинг навбатдаги чемпионлик унвонига ишора қилган экан. Ҳозирда клуб ҳисобида 33та олтин медаль бор.

Уни клубда нечоғли севишади?

«Аякс»нинг янги бош мураббийи Марсель Кейзер сўзларидан иқтибос: «Бу йигитча ҳамманинг ёқимтойи». Зеро, Нури хушчақчақ ва қувноқ футболчи. «Аякс» афсонаси Шак Сварт шундай дейди: «Абдулҳақ ҳаммага дўстона муносабатда бўлади. Дейлик, мен билан доимо қучоқлашиб кўришади. Қойилмақом йигит ва ажойиб футболчи». Нурининг майдондаги позиция бўйича рақобатчиси Ҳаким Зиеш ҳам уни ўз укасидек кўради. Дейлик, ёш амплуадошининг «Виллем» дарвозасига тўп киритганидан беҳад қувонганди.

Нима рўй берди?

«Аякс» 8 июль куни «Вердер» билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Бошланғич таркибда майдонга тушган Нури биринчи бўлим ўрталарида ўзини нохуш сезиб, қўққисдан майсага қулади ва ҳушини йўқотди. Шифокорлар тахминан 15 дақиқа ёрдам кўрсатишди ва шундан сўнг футболчини вертолётда шифохонага олиб кетишди. Кечаси жонлантириш бўлимидан йигитчанинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётгани ҳақида хабар берилди.

Даҳшатли ташхис

Хушхабарни тезда даҳшатлиси «ювиб» юборди: ташхисга асосан, Нурининг бош мияси жиддий шикастланган ва унинг тикланиши гумон. Аниқланишича, юрак тўхтаган пайт мияга кислород етиб бормаган ва у тузалмас даражада шикастланган. Айтганча, клуб баёнотига кўра, голланднинг юрагида қандайдир муаммо йўқ. У юрак аритмияси сабаб, ҳушини йўқотган. Аммо бу ёмон оқибатларга олиб келди. «Шифокорларнинг айтишларича, унинг ҳолати оғир. Яъни Нури ўзига келгач, гаплашолмаслиги, юролмаслиги, мустақил овқатланолмаслиги ва ҳаттоки, ҳеч кимни таниёлмаслиги хавфи бор экан. Нима бўлган тақдирда ҳам, биз умидни йўқотмаймиз»,-деди футболчининг акаси Абдурраҳим.

«Аякс» муносабати

- Бу эҳтимоли бор ёмон хабарларнинг энг аянчлиси. Шунчаки, даҳшат,-дея баёнот берди «Аякс» бош директори Эдвин ван дер Сар. - Нурининг оила аъзоларига ҳамдардмиз. Уларнинг ҳозирги ҳолатларини тасаввур қилиш ҳам оғир». Умуман, клубда ҳалигача ҳамма оғриқли «шок»да. Хусусан, ҳар йили фанатлар билан бўладиган учрашув қолдирилди. Мухлислар Нури билан рўй берган бахтсизлик ҳақида гапирар эканлар, кўзлари ёшланмоқда. Фожиа хусусан, Голландия Соғлиқни сақлаш вазири Эдит Схипперс эътиборидан ҳам четда қолмади: «Нури ва унинг оиласи учун мислсиз зарба. Уларга ушбу даҳшатни енгиб ўтиш учун куч ва сабр тилайман».

Жаҳон муносабати

Кўплаб клублар «Аякс» ва Нури оиласини қўллаб-қувватлашга уринмоқда. Мисол учун, «Барселона» биринчилардан бўлиб, чуқур қайғуда эканлигини баён этиб, махсус мактуб йўллади. Футболчилар ҳам якка тартибда муносабат билдирмоқдалар. Хусусан, Луис Суарес ижтимоий тармоққа Клаас-Ян Хунтелар ва ёш Нури билан тушган суратини жойлаштирди.

Энди нима бўлади?

Ҳаммаси жуда аламли. Врачларнинг айтишларича, Абдулҳақ яшайди, бироқ миянинг бундай шикастланишидан сўнг тўлақонли ҳаётга қайтиш имконияти йўқ, ҳисоби. Бу ҳолатда битта савол очиқ қоляпти: тиббиёт ривожланган ва клубларда доимий жиддий текширувлар олиб бориладиган ҳозирги кунда нега бу қадар аянчли фожиа юз берди? Афсуски, энди Нури учун бу савол ҳам аҳамиятсиз, чоғи...

А. АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz