Қайднома

Қидирув

«Олмалиқ» футзал бўйича клублар ўртасидаги ОЧда иштирокини бошлайди

«Олмалиқ» футзал бўйича клублар ўртасидаги ОЧда иштирокини бошлайди

  21.07.2017 17:56
  0
  586
«Олмалиқ» футзал бўйича клублар ўртасидаги ОЧда иштирокини бошлайди

Шу йилниннг 20–30 июль кунлари Вьетнамда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Бу йил ҳам Ўзбекистон номидан мамлакатнинг амалдаги чемпиони “Олмалиқ” Осиё минтақасининг энг нуфузли мусобақасида иштирок этади.

Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигаси мубоқили саналган ушбу мусобақа олдидан олмалиқликлар ўз таркибини Хитой чемпионатида ўйнаб келган Дилшод Раҳматов ва Шуҳрат Тожибоев билан кучайтирди. 

“Олмалиқ” Хошиминда бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра “D” гуруҳида “Чонбури Блювейв” (Таиланд) ва “Бейрут Банк” (Ливан) жамоаларига қарши баҳс олиб боради.  Таиланд клуби ўтган йилги клублар ўртасидаги ОЧнинг бронза медали соҳиби саналади.

“D” гуруҳида дастлабки ўйин бўлиб ўтди. Унда Таиланд клуби “Бейрут Банк” футзалчиларини 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.  Эргата, 23 июль куни “Олмалиқ” Осиё чемпионатидаги илк ўйинини ўтказади.

Александр Петров шогирдлари “Бейрут Банк” жамоаси вакиллари билан куч синашади. 25 июль куни эса ўзбекистонлик футзалчилар “Чонбури Блювейв”га рўбаро келади.

Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ
Вьетнам, Хошимин
“D” гуруҳи тақвими

21.07.2017

“Бейрут Банк” – “Чонбури Блювейв” 0:9

23.07.2017

“Олмалиқ” – “Бейрут Банк”

25.07.2017

“Чонбури Блювейв” – “Олмалиқ”

Қайд  этиш керакки, гуруҳ босқичида 1-ўринни эгаллаган жамоа плей-офф босқичига йўлланма олади. “Олмалиқ” клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига 14 нафар футзалчи билан ташриф буюрди:

Дарвозабонлар:

1. Клим Тюгаев

2. Равшан Элибоев

Ўйинчилар:

3. Жамолиддин Шарипов

4. Константин Свиридов

5. Артур Юнусов

6. Фарҳод Абдумавлонов

7. Дилшод Раҳматов

8. Жавлон Аноров

9. Дилшод Ирсалиев

10. Шуҳрат Тожибоев

11. Сарвар Шоаҳмедов

12. Илҳом Ражабов

13. Суннат Куралов

14. Сирожиддин Маҳмудов

Маълумот учун, клублар ўртасидаги ОЧнинг амалдаги чемпиони Япониянинг “Нагоя Оушенс” жамоаси саналади. ОЧ–2016 турнирининг кумуш медали Ироқнинг “Нафт ал-Васат” клубига насиб қилган бўлса, Таиланднинг “Чонбури Блювэйв” клуби бронза медалига эгалик қилган. 


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz