Қайднома

Қидирув

Матс Хуммельс: «Хамес рақиб дарвозаси олдида жуда хавфли»

Матс Хуммельс: «Хамес рақиб дарвозаси олдида жуда хавфли»

  21.07.2017 23:37
  0
  606
Матс Хуммельс: «Хамес рақиб дарвозаси олдида жуда хавфли»

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс жамоага янги келиб қўшилган Корентин Толиссо ва Хамес Родригеслар ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Гап жуда кучли икки футболчи ҳақида кетмоқда. Хамес тўп билан ишлашда юқори савияга эга эканлиги кўринмоқда. У тўпни камдан-кам олдириб қўядиган футболчилар сирасига киради. Хамес футболнинг барча нозик жиҳатларидан хабардор ва рақиб дарвозаси олдида жуда хавфли.

Толиссо машғулотларда яхши ишламоқда. Кун сайин янада кучайиб бораётгани кўриниб турибди. Ушбу мавсумда у биз учун жуда фойдали футболчига айланади» — дейди Хуммельс.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz