Қайднома

Қидирув

Ван Дейк «Саутгемптон»да ўйнашни истамаяпти

Ван Дейк «Саутгемптон»да ўйнашни истамаяпти

  22.07.2017 09:18
  0
  501
Ван Дейк «Саутгемптон»да ўйнашни истамаяпти

«Саутгемптон» марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк ўтган мавсумдаги ўйинлари билан кўплаб мухлис ва мутахассислар назарига тушди.

Футболчи ҳаттоки ўзига топ клублар эътиборини торта олди. Июнь ойида унинг «Ливерпуль»га ўтиши тўғрисида кўп гапирилди, аммо қиммат нархи туфайли ҳозирда футболчига яққол даъвогар жамоа топилмаяпти.

Ван Дейкнинг ўзи эса клуб олдига ультиматум қўйди. Ҳимоячи ўзини сотишлари ва бошқа бу клуб учун ўйнамоқчи эмаслигини айтган.

«Ван Дейк «Саутгемптон» учун ўйнамоқчи эмас, кетишни истамоқда. Уни ҳозирда машғулотлардан озод қилиб қўйдик. Аммо клубнинг ўзи уни сотмоқчи эмас.

Футболчи фақат ўзини ўйламаслиги керак. Ҳозирги вақтда бизга 100% тайёр кишилар керак» — дейди жамоа устози Маурисио Пеллегрино A Bola нашрига.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz