Қайднома

Қидирув

«Бавария»: Мавсум учун барча чипта сотиб бўлинди

«Бавария»: Мавсум учун барча чипта сотиб бўлинди

  22.07.2017 18:20
  0
  458
«Бавария»: Мавсум учун барча чипта сотиб бўлинди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби янги мавсум учун чиқарган чипталарининг барчасини сотиб тугатди. Германиянинг энг шонли клуби ўз абонементларини сотиш тезлиги борасида дунёнинг энг яхши кўрсаткичини бир неча йиллардан буён қайд этиб келади.

Бундеслигада чемпионат «Бавария» ва «Боруссия Дортмунт» клублари ўртасидаги Суперкубок ўйини билан очилади. Мюнхенликлар мамлакат чемпиони сифатида, дортмундликлар эса кубокдаги муваффақият сабаб Суперкубокда иштирок этади.

Мазкур учрашувни томоша қилиш истагида бўлган мухлислар сони 210 мингдан ошиб кетди, деб ёзган немис нашрлари. Ваҳоланки, унга мезбонлик қиладиган «Сигнал Идуна Парк» ўз бағрига 75 минг ишқибознигина сиғдира олади.

Суперкубокдан кейин «Бавария» Бундеслига доирасида йил бўйи 34 та ўйин ўтказади. Клуб мухлислари уй ва сафар учрашувлари учун сотувга чиқарилган барча чипталарни мавсум стартига 4 ҳафта қолганида сотиб олишди. Унча кўп бўлмаган ҳар бир ўйиннинг алоҳида чипталари ўйин кунлари сотувга чиқади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz