Қайднома

Қидирув

«Андерлехт» – Бельгия Суперкубогини қўлга киритди

«Андерлехт» – Бельгия Суперкубогини қўлга киритди

  23.07.2017 09:17
  0
  500
«Андерлехт» – Бельгия Суперкубогини қўлга киритди

Бельгияда миллионлар ўйини футбол мавсумига старт берилди. Мамлакат Суперкубоги финалида “Андерлехт” амалдаги кубог совриндори “Зюлте-Варегем” жамоаси билан майдонга тушди.

Учрашув финал миқёсидан ҳеч қандай фарқ қилмаган ҳолда ажойиб тафсилотларга бўй ўтди. Варегемликлар кутилмаганда Де Фаунинг фаоллиги эвазига тезкор тўп киритишди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида ортда қолаётган “Андерлехт” 60-дақиқага келиб, ҳисобни ўз томонига оғдирди.

Ханни ва Требель каби футболчилар “Андерлехт”га ўз тарихидаги 13- Суперкубогни қўлга киритишда ёрдам беришди.

“Андерлехт” – “Зюлте-Варегем” – 2:1 (0:1).

Голлар: Де Фау, 3 (0:1), Ханни, 46 (1:1), Требель, 59 (2:1).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz