Қайднома

Қидирув

«Бунёдкор» назорат учрашувида «Металлург»ни мағлуб эта олмади

«Бунёдкор» назорат учрашувида «Металлург»ни мағлуб эта олмади

  23.07.2017 09:58
  0
  358
«Бунёдкор» назорат учрашувида «Металлург»ни мағлуб эта олмади

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси иккинчи давра арафасида назорат учрашуви ўтказди.

Спарринг рақиб сифатида Бекободнинг “Металлург” клуби танланди. Учрашув қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилгани йўқ.

Танаффусдан кейин Сардорбек Азимовга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг бекободликлар дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқтадан Фарруҳ Икромов ҳисобни очди.

Учрашув якунланиши арафасида “Металлург” ҳужумчиси Муҳаммаджон Султонов жарима зарбасидан ташкил этилган комбинацияни гол билан якунлади – 1:1.

Назорат учрашуви

“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:1 (0:0)
Голлар: Фарруҳ Икромов – Муҳаммаджон Султонов
“Бунёдкор”: Зухуров, Қобилов, Ғофуров, Иброхимов, Нурматов, Чемиртан, Ҳамдамов, Аҳмадалиев, Гадоев, Қаҳрамонов, Қосимов
Захирадан майдонга тушганлар: Бекбоев, Иззатов, Ғиёсов, Комилов, Собирхўжаев, Шодиев, Азимов, Тўхтасинов, Мираҳмадов, Акбаров
“Металлург”: Султонов, Хусинов, Хошимов, Одилов, Нўьмонов, Эсонқулов, Абдуллаев, Сулаймонов, Зиёвуддинов, Исоқжонов, Абдумўминов Захирадан майдонга тушганлар: Қаҳрамонов, Каримқулов, Сатторов, Аҳмедов, Султонов, Қодирқулов
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин


Манба: www.bunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz