Қайднома

Қидирув

Футзал. «Олмалиқ» клублар ўртасидаги ОЧ илк ўйинида мағлубиятга учради (видео)

Футзал. «Олмалиқ» клублар ўртасидаги ОЧ илк ўйинида мағлубиятга учради (видео)

  23.07.2017 14:00
  0
  562
Футзал. «Олмалиқ» клублар ўртасидаги ОЧ илк ўйинида мағлубиятга учради (видео)

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида клублар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Мусобақанинг “D” гуруҳида иштирок этаётган Ўзбекистоннинг “Олмалиқ” клуби илк учрашувни Ливаннинг “Банк Бейрут” жамоасига қарши ўтказди.

Голларга бой кечган беллашувда ливанликлар 8:3 ҳисобида ғалаба қозонди.  “Олмалиқ” сафида Ирсалиев ва Юнусов гол урди, яна битта голни ливанлик футзалчи ўз дарвозасига уриб қўйди.  Мағлубиятга қарамай,  “Олмалиқ”да плей-офф босқичига чиқиш учун имконият сақланиб қолинди. 

“Банк Бейрут” дастлабки ўйинда “D” гуруҳи фаворити Таиланднинг “Чонбури Блювейв” футзалчиларига 0:9 ҳисобида имкониятни бой берганди. 

Ушбу гуруҳнинг сўнгги ўйинида “Чонбури Блювейв” ва “Олмалиқ” ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув 25 июль куни ўтказилади.

Клублар ўртасидаги ОЧ
Phu Tho Stadium, Хошимин
23 июль, якшанба

“Олмалиқ” (Ўзбекистон) – “Банк Бейрут” (Ливан) 3:8


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz