Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор»: Абдужабборов келди, Мирзаев кетди, Нўъмонов қўшилиши мумкин

«Навбаҳор»: Абдужабборов келди, Мирзаев кетди, Нўъмонов қўшилиши мумкин

  23.07.2017 19:17
  0
  694
«Навбаҳор»: Абдужабборов келди, Мирзаев кетди, Нўъмонов қўшилиши мумкин

Бугун "Навбаҳор" жамоаси Тошкентда олиб борилган йиғинни якунлайди. Йиғин сўнггида жамоа "Бухоро" билан назорат учрашувини ўтказади.

Йил бошида "Пахтакор"дан ижарага олинган Алишер Мирзаев жамоани тарк этди. Мирзаев ортда қолган дастлабки даврани асосан захира ўриндиғида ўтказди. Футболчига "Андижон" жамоаси асосий даъвогар бўлиб турибди.

Ўз навбатида жорий мавсум "Нефтчи"га бориб қўшилган ярим ҳимоячи Саид Абдужабборов "Навбаҳор" машғулотларига қўшилди.  Биринчи даврада Абдужабборов 10та ўйинда майдонга тушиб майдондан жами 183 дақиқа ҳаракат қилди.

Ўзбекистон (U-22) ёшлар терма жамоаси ихтиёрида бўлган Аббос Отахонов ҳам сафга қўшилган.

Шунингдек, Бекободнинг "Металлург" клуби футболчиси Аюбхон Нўъмонов жамоасини ўзгартириши мумкин.

Асли наманганлик бўлган футболчига "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" жамоалари қизиқиш билдиришмоқда. 28 ёшли ярим ҳимоячи эса "Металлург"дан ташқари фақат "Навбаҳор"да ўйнашни истамоқда. "Навбаҳор" мураббийлари Нўъмоновдан ташқари Ислом Исоқжоновга ҳам таклиф билан чиқишган. 

Эслатиб ўтамиз, Аюбхон Нўъмонов фаолияти давомида "Локомотив", "Металлург", "Сўғдиёна" сингари жамоаларда тўп сурган.

 


Манба: www.lochinlar.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz