Қайднома

Қидирув

Қарор қабул қилинди: «Барселона» Неймарга бош эгмайди

Қарор қабул қилинди: «Барселона» Неймарга бош эгмайди

  24.07.2017 13:22
  0
  1301
Қарор қабул қилинди: «Барселона» Неймарга бош эгмайди

ПСЖга ўтиши кутилаётган Неймар “Барселона”да бир йил давомида 25 миллион евро ишлаб топади. Бразилиялик футболчининг “Барселона” билан яна 4 йиллик амалдаги шартномаси мавжуд.

Кеча Неймарнинг отаси “Барселона” раҳбарлари билан музокара ўтказиб, улардан ўғлининг маошини сенсацион тарзда оширишни ва янги шартнома имзолаш бўйича таклиф юборишларини сўраганди.

Каталонияликлар раҳбарияти эса ўйлаб кўриш учун Неймарнинг отасидан вақт сўрашганди. 

Сўнгги олинган маълумотларга кўра, “Барселона” раҳбарияти Неймар жамоада қоладиган тақдирда ҳам унинг маошини оширмасликка қарор қабул қилган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ футболчининг трансфер қиймати 220 миллион еврога баҳоланиб, ПСЖ Неймар билан олти йиллик келишувга эришгани ҳақида хабар бергандик.

Шунингдек, аввалроқ Неймарнинг жамоадоши Лионель Месси Instagram саҳифасидан у билан бирга тушган барча суратларни ўчириш билан бирга, жамоа раҳбариятига бразилиялик ҳужумчи ўрнини боса оладиган футболчилар рўйхатини тақдим этганди. Рўйхатни кўриш учун бу ерга босинг.

Кейинчалик, Неймарнинг яна бир жамоадоши Херар Пике твиттер саҳифасида “У биз билан қолади”, - дея янги пост қолдирганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz