Қайднома

Қидирув

"Олмалиқ" "Торпедо-БЕЛАЗ" билан дуранг ўйнади

"Олмалиқ" "Торпедо-БЕЛАЗ" билан дуранг ўйнади

  24.07.2017 13:51
  0
  408

"Кончилар"нинг Жодино шаҳрида ўтказган ўртоқлик учрашувида ҳисоб очилмади. Учрашув аввалида Жодино шаҳри мухлислари тўрт ярим мавсум "Торпедо-БЕЛАЗ" бош мураббийи бўлган Игорь Криушенко билан хайрлашишди. Жамоа раҳбарияти ҳамда ҳомийлар Игорь Николаевичнинг Белоруссия терма жамоасидаги фаолиятга омад тилашди ва қимматбаҳо совғаларни тақдим этишди. 

Ўйин анча қизғин ва курашларга бой тарзда ўтди. Гарчи дарвозани ишғол этиш ҳеч бир жамоага насиб этмаган бўлсада, стадионга тўпланган мухлислар томошабоп ўйин гувоҳи бўлишди. Ўйиннинг 60-дақиқасида бош ҳакам икки футболчини майдондан четлатди. Жамоамиздан Дилшод Жўраев, мезбонлардан Егор Зубович ўзаро қўпол ўйин намойиш этганлиги сабаб майдонни эрта тарк этди.

Эртага Виктор Кумиков шогирдлари Минск ўқув-машғулот йиғинидан ўрин олган сўнгги назорат учрашувини ўтказишади. Жамоамизга Белоруссия чемпионатида 12-поғонада бораётган "Крумкачи" спарринг рақиб вазифасини ўтайди.


Манба: fc-olmaliq.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz