Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912» муҳим трансферларни амалга оширди

«Қўқон-1912» муҳим трансферларни амалга оширди

  24.07.2017 16:11
  0
  889
«Қўқон-1912» муҳим трансферларни амалга оширди

Ўзининг ажойиб ўйинлари билан мухлислару мутахасисларнинг назарига тушган иқтидорли ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912” жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди.

Ўтган мавсумда “Пахтакор” жамоасидан ижара асосида олинган Жавоҳир , олий лигадаги дебют ўйинини айнан “Қўқон-1912” жамоасида ўтказди. Бош мураббий Нўъмон Ҳасанов унга қўрқмасдан имкоият бериб, чин маънодаги иқтидорни кашф қилди десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистоннинг турли терма жамоаларида ҳам ўзининг чиройли ўйинларини намоиш қилиб келаётган Жавоҳир Сидиқовнинг трансфери ҳуқуқлари энди жамоамизга тегишли бўлди. Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси уни эркин агент сифатида жамоамизга қўйиб юборди.

Шунингдек “Пахтакор”дан ижарага олинган дарвозабон Никита Рибкин хам эндиликда ҳуқуқий жиҳатдан жамоамизга тегишли бўлди. Клубимиз Рибкиннинг трансфер ҳуқуқларини “Пахтакор”дан сотиб олди.

“Пахтакор” жамоасидан ижарага олинган яна бир футболчи Андрей Сидоров эса , икки томоннинг келишувига асосан ўз жамоасига қайтиб кетди. “Пахтакор” Андрей Сидоровни Самарқанднинг “Динамо” жамоасига ижарага берди.

Шу ўринда “Пахтакор” жамоасининг янги раҳбариятига клубимиз раҳбарияти ва мухлисларимизнинг талаб ва истакларини инобатга олиб юқоридаги трансферларга розилик билдиришгани учун, жамоамиз раҳбарияти ва мухлисларимиз номидан миннатдорчилик билдирамиз .

Биз юқоридаги ҳар уччала футболчиларга келгуси фаолиятларида омад тилаймиз !


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz