Хабарингиз бор, "Сўғдиёна" жамоа бош мураббийи лавозимида ишлаб келган Даврон Файзиев биринчи даврадаги муваффақиятсизликдан кейин ўз аризасига биноан клубни тарк этганди.
Жамоани ёрдамчи мураббий Диёр Файзиев бошқариб келаётганди. Клуб рахбарияти Диёр Файзиевни жамоага вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлади.
Шу билан бирга, Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида янги мураббий иш бошлади. Мухлисларга яхши таниш бўлган Зоҳид Нурматов эндиликда жамоада ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритади ва у футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига маъсул бўлади.
53 ёшли мутахассис бунгача олий лиганинг “Насаф”, “Динамо”, “Гулистон”, “Навбаҳор” ҳамда “Андижон” каби жамоаларида Баҳром Ҳакимов ва Бахтиёр Ашурматовга ёрдамчи мураббий сифатида асссисентлик қилган.
Қўқонлик мураббийнинг сўнгги иш жойи “Андижон” эди. Ўтган йили май ойида ўз аризасига кўра, “бургутлар” билан хайрлашишга қарор қилган Нурматов бунгача ҳеч бир жамоада кўриниш бермай келаётганди.
Манба: www.interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20