Қайднома

Қидирув

Юксак ирода намунаси: «Шапекоэнсе»нинг оёғидан айрилган дарвозабони яна футболга қайтди

Юксак ирода намунаси: «Шапекоэнсе»нинг оёғидан айрилган дарвозабони яна футболга қайтди

  25.07.2017 10:04
  0
  611
Юксак ирода намунаси: «Шапекоэнсе»нинг оёғидан айрилган дарвозабони яна футболга қайтди

Колумбия осмонидаги авиаҳалокат натижасида тирик қолган, лекин оёғидан айрилган «Шапекоэнсе» дарвозабони Жексон Фольманн трагедиядан сўнг илк машғулотларини ўтказди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Оёғи ўрнига протез ўрнаттирган футболчи жамоанинг уй стадиони бўлмиш «Арене Конда»да дастлабки югуриш машғулотларини ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 29 ноябрь куни бразил клуби ўтирган самолёт Медельин шаҳри осмонида ҳалокатга учраганди.

Самолёт бортида бўлган 77 нафар йўловчидан фақат 6 нафари, шу жумладан уч нафар футболчиларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имконияти бўлганди.

Фольманндан ташқари ҳимоячи Алан Рушел ва Нетолар ҳам фалокатдан омон қолишганди.


Манба: www.tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz