Қайднома

Қидирув

Антонио Конте: «Моратанинг потенциали жуда юқори»

Антонио Конте: «Моратанинг потенциали жуда юқори»

  25.07.2017 13:57
  0
  627
Антонио Конте: «Моратанинг потенциали жуда юқори»

"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "МЮ"га ўтган Ромелу Лукаку ва лондонликлар сафига қўшилган Алваро Мората ҳақида фикр билдирди.

"Аввало Лукакуни сотиб олишни истаганим муҳим эмас. Менинг назаримда Лукаку ва Мората бир хил савиядаги ҳужумчи. Уларга "Челси" ва "МЮ" каби буюк клублар эътибор қаратди.

Мората охирги уч йилда олдинга катта қадам ташлади. У Европанинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Унинг потенциали жуда юқори ва яна кучайишга эриша олади.

Моратада ўтган мавсум ўйин амалиёти етарли бўлмади, аммо "Реал" сафида 19 учрашувда асосий таркибда ўйнаб, 20 та гол урди.

У ҳали жуда ёш ва яна ўсишга эришади. Мен уни янада кучли қилмоқчиман", - дейди Конте.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz