Қайднома

Қидирув

«Динамо» назорат баҳсида «НБУ-Осиё»ни мағлуб этди

«Динамо» назорат баҳсида «НБУ-Осиё»ни мағлуб этди

  26.07.2017 12:03
  0
  524
«Динамо» назорат баҳсида «НБУ-Осиё»ни мағлуб этди

Бу сафар «Динамо»га қарши Биринчи Лига пешқадамларидан бири «НБУ-Осиё» жамоаси саф тортди.

Иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Тошкентдаги йиғин доирасида сўнгги назорат учрашувини ўтказди.

Жамоа мураббийлари бу ўйинда ҳам икки хил таркибга ўйин амалиёти беришди. Шу куни жароҳати боис Раду Рогак ва Жонибек Кўчимовлар «Динамо»га ёрдам бера олишмади.

Шунингдек, шу куни жамоа таркибида украиналик 20 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи Артём Макарченко мураббийлар кўригида иштирок этди.

Учрашувдаги учта гол ҳам 11 метрлик нуқтадан киритилди. «Динамо»нинг голларига Искандар Холмирзаев ва Абдумалик Абдуллаевлар муаллифлик қилишган бўлишса, «Банкчилар» голини Орифхўжа Абдухолиқов киритди.

Шундай қилиб, иккинчи давра олдидан Тошкентда 4 та назорат ўйини ўтказган «Динамо» дастлабки баҳсда дуранг қайд этган бўлса, сўнгги 3 ўйинни ғалаба билан якунлади.

Назорат учрашуви. Тошкент.

25 июль (сешанба)

«ДИНАМО» - «НБУ-ОСИЁ» - 2:1

Голлар: Искандар Холмирзаев 59 пен., Абдумалик Абдуллаев 68 пен., - Орифхўжа Абдухолиқов 57 пенальтидан.

«Динамо» (1-бўлим): Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Шоҳруҳ Холматов, Аднан Ораховац, Алексей Николаев, Жасур Азимов, Артём Макарченко, Жасур Қурбонов, Комил Шарофутдинов, Дониёр Исмоилов, Сардор Сулаймонов.

«Динамо» (2-бўлим): Темур Жўраев, Ҳакимхон Аъламхонов, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров, Тимур Файзуллаев, Искандар Холмирзаев, Ориф Мамажонов (Аббос Абдукаримов), Муҳаммад Ражабов, Артём Макарченко, Амиржон Сафаров, Абдумалик Абдуллаев.

«Динамо». Тошкент. 20-25 июль.

Назорат учрашувлари:

20 июль: «Динамо» – «Навбаҳор» - 0:0

21 июль: «Динамо» – «Локомотив-БФК» - 2:1

22 июль: «Динамо» – «Қизилқум» - 2:0

25 июль: «Динамо» – «НБУ-Осиё» - 2:1

Эслатиб ўтамиз, «Динамо» Ўзбекистон Кубоги ярим финали доирасидаги дастлабки учрашувни 31 июль куни «Бунёдкор» - «Нефтчи» жуфтлиги ғолибига қарши ўтказади.

5 август куни эса иккинчи давранинг дастлабки ўйини – 16-тур доирасида Самарқандда «Металлург»га қарши баҳс олиб боради.

«Динамо» клуби матбуот хизмати 


Манба: www.fcdinamo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz