Қайднома

Қидирув

«Барселона»: Барак Обама фарзандларининг қизиқиши сабаб АҚШда футбол клуби очади

«Барселона»: Барак Обама фарзандларининг қизиқиши сабаб АҚШда футбол клуби очади

  27.07.2017 12:26
  0
  631
«Барселона»: Барак Обама фарзандларининг қизиқиши сабаб АҚШда футбол клуби очади

Бугун, 27 июль куни “Барселона” президенти Хосеп Бартомеу АҚШда мамлакатнинг собиқ президенти Барак Обама билан учрашув ўтказди.

Икки раҳбарнинг учрашувида муҳокама қилинган асосий мавзу АҚШда “Барселона”нинг аёллар жамоасини ташкил этишдан иборат бўлди. Бу ҳақда “Барселона”нинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси хабар берди.

Бартомеу ва Обама бугун тонгда бўлиб ўтган “Барселона” – “Манчестер Юнайтед” (1:0) ўртоқлик ўйини вақтида учрашиб, АҚШда аёллар футбол клуби очиш лойиҳасини музокара этишди.

Маълум бўлишича, Барак Обама қизлари Малия Энн Обама ва Наташа Обамаларнинг футболга бўлган қизиқишлари туфайли АҚШда “Барселона” аёллар футбол клубини ташкил этиш лойиҳасига ён босмоқда.

Шунингдек, учрашувда собиқ президент қизлари сабаб футболга қизиқиб қолганини ҳам таъкидлаб ўтди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz