Қайднома

Қидирув

Хосеп Гвардиола: «Реал»нинг трансферга ажратадиган пули бизникидан кўп эмас

Хосеп Гвардиола: «Реал»нинг трансферга ажратадиган пули бизникидан кўп эмас

  27.07.2017 20:15
  0
  593
Хосеп Гвардиола: «Реал»нинг трансферга ажратадиган пули бизникидан кўп эмас

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфери масаласида ўз фикрларини билдирди.

«Футболчи ҳали-хануз «Монако»да. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Биз бошқа кўплаб футболчиларга ҳам эътибор қаратганмиз. Трансфер мавсуми 31 августда ўз ниҳоясига етади, бу эса мураббийлар учун ёмон. Премьер-лига 12 августда бошланади ва трансфер мавсуми эса ҳали давом этаётган бўлади. Бу клублар учун ноқулай.

Футболчилар сотиб олишда «Реал»нинг пули «Ман Сити»никидан кўп эмас. Яхши ўйинчилар ҳар доим муҳим ва биз уларни жалб қилишга уринамиз. Биз узоқ йўлни босиб ўтдик, аммо «Барселона» ва «Реал» клублари даразасига етиш учун бизга вақт керак», – дейди Гвардиола.


Манба: www.sports.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz