Қайднома

Қидирув

«Қўқон-1912»: Ўртоқлик учрашувида дуранг

«Қўқон-1912»: Ўртоқлик учрашувида дуранг

  30.07.2017 09:24
  0
  79
«Қўқон-1912»: Ўртоқлик учрашувида дуранг

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида “Қўқон-1912” ўринбосарлари ва биринчи лига етакчиси “Цементчи” жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйинда вакилларимиз аралаш таркиб билан ҳаркат қилишди. Аниқроғи, кечаги баҳсда захирада қолган ўйинчилар навбати билан ва ўринбосарлар таркибидаги футболчилар майдонга тушишди.

Учрашув мухлислар кутганидек шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди.

Ўйиннинг 12-дақиқасида қувасойликлар аъзоси Абдул Азиз Юсупов ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинчи ўтган мавсумнинг биринчи қисмини “Қўқон-1912” жамоасида ўтказган. Шунингдек, бугунги учрашувда жамоамизнинг яна бир собиқ аъзоси Маъруф Зокиржонов ва Ойбек Нурбоевлар ҳам қувасойликлар сафида майдонга тушишди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди. Ойбек Рустамов ўйин якунланишига 15-дақиқа қолганида “Цементчи” дарвозасини аниқ нишонга олди.

Баҳсда шу ҳисобда якунига етди.

Назорат учрашуви

“Қўқон-1912” – “Цементчи” – 1:1 (0:1)

Бош ҳакам: Қ. Собиров.

Голлар: Ойбек Рустамов 75. – Абдул Азиз Юсупов 12.

“Қўқон-1912”: И. Абдуллаев, Н. Отақўзиев, И. Раҳимов, О. Рустамов, А. Маматхўжаев, А. Раҳмонов, М. Раҳимов, И. Маликжонов, И.Охунжонов, Д. Мелиқўзиев, М. Содикжонов.

“Цементчи”: Ф. Турдалиев, М. Зокиржонов, Р. Мелибоев, О. Нурбоев, О. Аҳмаджонов, А. Раҳимов, А. Юсупов, С. Эрмаматов, Ж. Қобулов, Ш. Абдураҳимов, Д. Маматов.


Манба: www.kokand1912.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

МАВЗУГА ОИД БОШҚА ХАБАРЛАР

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

Жамоа Ў О
тўлиқ маълумот »

Кун фотоси

30 - Дания

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

© "Interfutbol.UZ". © 2006-2017. Мобил версия
Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунчиликка биноан ҳимояланган.