Қайднома

Қидирув

Дани Алвес: Неймар, дадил бўл! Дунё мардларга тегишли

Дани Алвес: Неймар, дадил бўл! Дунё мардларга тегишли

  30.07.2017 11:36
  0
  675
Дани Алвес: Неймар, дадил бўл! Дунё мардларга тегишли

«ПСЖ» ҳимоячиси Дани Алвес «Барселона» ҳужумчиси Неймар парижликлар сафига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Умид қиламанки Неймар «ПСЖ»га ўтади. Бу унинг учун муҳим қарор бўлади. Эркак киши бундай қарор қабул қилиши лозим. У мениннг яхши дўстларимдан бири ва мен дўстларим ёнимда бўлишини истайман. Ўз вақтида мен унга «Барселона»га ўтишида ёрдам берган эдим

Йўқ, мен унинг учун қарор қабул қилмаганман, шунчаки клуб ҳақида сўзлаб берганман. Бундай қарорларни фақат дадил одамлар қабул қилади. У ўзи учун бир фикрга келиши лозим, ўсишда давом этадими ёки йўқ.

Аммо ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ. Агар у «Барселона»да қолишни истаса, қолсин. Бошқа жойга кетгиси келса, кетсин. Мен шунчаки дўстим бахтли бўлишини истайман.

Баъзан худбин бўлишга тўғри келади. Чунки яхши натижа қайд эта олмасангиз клуб сиз ҳақингизда ўйламайди. Мисол учун ўзимни олайлик.

Шунинг учун ҳам Неймарга, дадил бўл, деган бўлардим. Дунё мардларга тегишли, - дейди Алвес.


Манба: www.sports.ru


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz