Қайднома

Қидирув

Тезкор хабар! Ўзбекистонга Англиядан футболчи келади

Тезкор хабар! Ўзбекистонга Англиядан футболчи келади

  31.07.2017 15:56
  0
  1851
Тезкор хабар! Ўзбекистонга Англиядан футболчи келади

Австралия чемпионатининг “Перт Глори” клуби аъзоси Ростин Гриффитс фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, 29 ёшли яримҳимоячи Олий лиганинг топ клуби билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Глори жамоаси сардори клубни тарк этгач, майдон марказида жиддий муаммоларга дуч келмаслик учун ўз сафларига бошқа бир ярим ҳимоячини қўшиб олган.

Бироқ Гриффитсни миллий чемпионатимизнинг қайси жамоаси билан оғзаки келишувга эришгани ҳақида маълумотлар йўқ. Аммо унинг Ўзбекистондаги маоши камида 600 минг АҚШ доллари атрофида бўлиши маълум қилинган.

Маълумот ўрнида, келиб чиқиши асли англиялик бўлган ушбу яримҳимоячи фаолиятини “Блэкберн Роверс” жамоасида бошлаган.

Сўнгра, Шотландиянинг “Гретна”, Англиянинг яна бир жамоаси  “Аккрингтон Стэнли”,  Голландиянинг “Рода”,  Австралиянинг “Аделаида Юнайтед”, “Сентрал Кост Маринерс”, “Норт Квинсленд Фури” ва “Перт Глори” жамоаларида тўп сурган.


Манба: www.sports.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz