Қайднома

Қидирув

Расман! Сардор Азимов «Навбаҳор»га қайтди

Расман! Сардор Азимов «Навбаҳор»га қайтди

  31.07.2017 17:35
  0
  641
Расман! Сардор Азимов «Навбаҳор»га қайтди

Жамоамиз аъзолари бугун режага кўра куннинг биринчи ярмида Республика спорт тиббиёти илмий амалий марказида тиббий кўрикдан ўтишди.

Бироздан сўнг эса Тошкент йиғинидаги дастлабки машғулот бошланади. Таркибдаги ўзгаришлар хусусида гап кетганида, жамоамиз сафига бугун ярим ҳимоячи Сардор Азимовни қўшилишини айтиб ўтиш жоиз.

Мавсум биринчи ярмини Тошкентнинг “Бунёдкор” клубида ўтказган футболчи бир йиллик танаффусдан сўнг яна “Навбаҳор”га қайтди.

Мухлисларимизга яхши маълумки, 2016 йилги чемпионат биринчи даврасини жамоамизда ўтказган ярим ҳимоячи ўзининг чиройли ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини қозонганди.

Айнан шундан сўнг “Бунёдкор” клуби раҳбарлари Азимовни ортга қайтаришга қарор қилишганди. Футболчи иккинчи даврани яна “Навбаҳор”да ўтказадиган бўлди.


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz