Қайднома

Қидирув

Қарор ва футбол умумийлиги

Қарор ва футбол умумийлиги

  01.08.2017 03:38
  0
  921
Қарор ва футбол умумийлиги

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида спортга, хусусан, унинг оммавий турларидан бири бўлмиш футболга тааллуқлилари ҳам бисёр.

Қуйида юртимизда миллионлар ўйинига оид норматив-меъёрий ҳужжатлардан парчалар ҳавола этамиз. Уларда қайд этилган талаблар ўзбек футболи тараққиётига ўзига хос ҳуқуқий кўмак бўлиши муқаррар.

Фахрли вазифа

Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси:

- Республика футбол бўйича олий спорт маҳорати мактабининг «Чиғатой» базасида республика ёшлар ва ўспиринлар командаларининг олимпиада ўйинларига тайёргарлик марказини ташкил этсин;

- республика чемпионати ва биринчилиги қатнашчилари - олий ҳамда биринчи уюшма футбол клублари ҳузурида болалар-ўсмирлар спорт мактабларини очсин.

- Республиканинг барча минтақаларида футболни ривожлантиришга ва бунинг учун вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри футбол федерациялари раисларининг юксак масъулиятига катта аҳамият бериб, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг шу лавозимларга сайланишлари фахрли вазифа деб ҳисоблансин.

(Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 18 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 144-сон Қарорининг 9-10-бандлари)

Журналистлар сўрови

Футбол мавсуми якунлари бўйича йилнинг энг яхши футболчиси учун ва йилнинг энг яхши тренери учун журналистлардан сўров йўли билан аниқлаб топшириладиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус соврини таъсис этилсин.

Давлат спорт қўмитаси Давлат мулки қўмитаси билан келишган ҳолда Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида йирик стадионлар негизида очиқ турдаги акционерлик жамиятлари ташкил этиш дастурини икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Уларнинг устав сармоясини шакл-лантиришда акциялар пакетининг қўйидагича тақсимланиши назарда тутилсин:

- давлатга - объект мол-мулкининг тенг қиймати;

- бошқа муассисларга (юридик ва жисмоний шахсларга) - ўзларининг улушларига мувофиқ.

- 1998 йилдан бошлаб республикадаги кўрсатиб ўтилган стадионлар тўлиқ ўзини ўзи маблағ билан таъминласин.

(Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 17 январдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришнинг ташкилий асослари ва принципларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 27-сон Қарорининг 8, 10-бандлари)

Футбол ваҚтида лотерея

Бўшаган маблағларни уставдаги вазифаларни бажариш учун Ўзбекистонда Футболни ривожлантириш фондига йўналтириш шарти билан 1 йил муддатга:

- Футболни ривожлантириш фонди ва унинг ҳудудий бўлимлари, профессионал футбол клублари, спорт мактаблари ва футбол мактаб-интернатлари, Олимпия тайёргарлик маркази - четдан келтириладиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентарга солиқларнинг барча турларини ва бож тўлашдан;

- стадионларнинг турли маданий-кўнгилочар тадбирлар ва футбол ўйинлари вақтида лотерея ўйинлари ўтказишдан олинган даромадлари, - даромаддан солиқ тўлашдан озод қилинсин.

(Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 июлдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантириш фонди фаолия­тини яхшилаш ва уни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сон Қарорининг 6-банди)

Трансляция учун шартнома

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мамлакатда оммавий футбол ҳаракати ривожланишини, энг яхши футбол клублари, спорт мактаблари, жисмоний тарбия жамоалари, мутахассислар ва тренерлар фаолиятини мунтазам равишда ва кенг ёритсин, расмий футбол ўйинлари ўтказилишини тарғиб этсин ва реклама қилсин.

Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон чемпионати ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўйинларини трансляция қилиш учун телевизион ҳуқуқларга эга бўлиш юзасидан шартнома тузиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 1 майдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-338-сон Қарорининг 6-банди)

Мураббий ва ҳакам бўлиш учун...

Қуйидагилар Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактаби фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

- спорт терма жамоалари ва профессионал футбол клублари учун бош мураббийлар ва катта мураббийлар, шунингдек футбол бўйича мактаб-интернатлар профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари учун бош мураббийлар тайёрлаш;

- футбол бўйича республика мусобақалари ва халқаро спорт мусобақаларида юқори сифатли ҳакамликни таъминлаш учун малакали спорт ҳакамлари тайёрлаш.

Белгилаб қўйилсинки, Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактабининг тингловчилари сифатида:

- ўқиш муддати 6 ой бўлган тренерлик бўлимига - миллий чемпионатларда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари таркибида ўйин тажрибасига, тегишли тренерлик стажига, Осиё футбол конфедерациясининг «С» тренерлик лицензиясига, камида ўрта махсус маълумотга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқаролари;

- ўқиш муддати 3 ой бўлган ҳакамлик бўлимига - футбол бўйича спорт мусобақаларида ҳакамлик қилиш тажрибасига, ФИФА тавсияларига жавоб берувчи антрометрик кўрсаткичларга эга бўлган, ёши 35 ёшдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилинади.

(Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 18 августдаги «Футбол бўйича тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш республика мактаби фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 176-сон Қарорининг 3-4-бандлари)

Болалар футболига эътибор

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини, уларни молиялаштиришнинг амалдаги тартибини сақлаб қолган ҳолда, олий лиганинг иловага мувофиқ 16 та профессионал клублари ихтиёрига бир ой муддатда, белгиланган тартибда ўтказсин.

Белгилаб қўйилсинки, профессионал клуб тугатилган тақдирда болалар-ўсмирлар спорт мактаби, кейинчалик уни бошқа профессионал футбол клубига берган ҳолда Ўзбекистон Футбол федерацияси ихтиёрига белгиланган тартибда берилади.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси:

Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда мунтазам равишда олий ва биринчи лига ўйинларидан олдин болалар ва ўсмирлар жамоалари ўртасида футбол учрашувларини ўтказсин. Ҳар йили ҳар бир спорт мавсуми якунларига кўра энг яхши футболчиларни ва футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактаблари билан ишлайдиган энг яхши тренерларни аниқласин.

(Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 31 январдаги «Футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг фаолиятини рағбатлантириш ва моддий-техника базасини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 23-сон Қарорининг 3-4-бандлари)

Ҳокимлар олдидаги вазифалар

Тегишли ҳудудлар футбол федерацияларининг президентлари ҳисобланадиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклансин:

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг молиявий ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлашда, тегишли ҳудудда футболни ривожлантириш учун ҳомийлар топишда, шунингдек уларни жойлаштириш учун бинолар ажратишда кўмаклашиш;

- профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ривожланишини доимий назорат қилиш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда кўмаклашиш;

- тегишли ҳудудда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш.

(Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 304-сон Қарорининг 3-банди)

СолиҚ имтиёзлари

Профессионал футбол клублари, Ўзбекистон Футбол федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари 2012 йил 1 июндан бошлаб 2018 йилнинг 1 январигача:

- республикада ишлаб чиқарилмайдиган, стадионларни реконструкция қилиш ва футбол клубларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган четдан келтириладиган жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва материаллар учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);

- солиқлар ва йиғимларнинг барча турларини (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) тўлашдан озод қилинсин, бўшаб қоладиган маблағлар футболни ривожлантиришга мақсадли йўналтирилсин.

(Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 июндаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида»ги 158-сон Қарорининг 3-банди)

Ҳуқуқ магистри Фаррухжон ФАЙЗИЕВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz