Қайднома

Қидирув

Мбаппе янада қимматроқ...

Мбаппе янада қимматроқ...

  01.08.2017 20:41
  0
  681
Мбаппе янада қимматроқ...

«Монако» ўз ҳужумчиси Килиан Мбаппени осонгина қўйиб юбормайди, шекилли. Клуб вице-президенти Вадим Васильевнинг айтишича, 18 ёшли футболчининг трансфер нархи 200 миллион евродан кам эмас. Шунча тўлашга мойил харидор бўлса, клубга бемалол ўз таклифини юбориши мумкин. Айни пайт Мбаппе «Реал», «Манчестер Сити», «ПСЖ» ва «Барселона» каби бой жамоалар эътиборида турибди. Бироқ улардан ҳеч бири 18 ёшли ўсмирни ўз таркибида кўриш йўлида бирданига шунча маблағдан воз кечмаса керак. Энг қизиғи, «Монако» дастлаб Мбаппега нисбатан пастроқ нарх қўйганди - 100 миллион евро. Бироқ клуб раҳбарияти жорий трансферлар бозоридаги умумий ҳолатга қараб, нархни аввалига 150, кейинроқ 190 миллион еврога кўтарганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz