Қайднома

Қидирув

Энг яхшиси - Марадона

Энг яхшиси - Марадона

  01.08.2017 21:38
  0
  654
Энг яхшиси - Марадона

Британиянинг FourFourTwo журнали жаҳон тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузиб чиқди. Аргентина футболи афсонаси Диего Армандо Марадона рўйхатнинг 1-ўрнида қайд этилган бўлса, унинг ватандоши Лионель Месси 2-поғонага жойлаштирилди. Кучли учликни бразилиялик Пеле якунлаб берди. «Олтин тўп»нинг 4 карра соҳиби Криштиану Роналдуга эса 5-ўрин насиб этди. Голландиялик марҳум Йохан Кройфф португалиялик юлдуздан бир поғона юқорида. Машҳур дарвозабон Лев Яшин 22-қаторга, «Олтин тўп» -1975 соҳиби Олег Блохин эса 45-поғонага муносиб кўрилганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Замонамиз юлдузларига келсак, Месси ва Роналдудан ташқари, Хави (50-ўрин), Златан Ибрагимович (94-ўрин) ҳамда Неймар (97-ўрин) топ-100 кўринишидаги элит рўйхатга кирдилар.

FourFourTwo талқини: футбол тарихидаги энг

яхшилар рейтинги (топ-10)

1. Диего Марадона (Аргентина)

2. Лионель Месси (Аргентина, «Барселона»)

3. Пеле (Бразилия)

4. Йохан Кройфф (Голландия)

5. Криштиану Роналду (Португалия, «Реал»)

6. Альфредо ди Стефано (Аргентина)

7. Франц Беккенбауэр (ГФР)

8. Зайниддин Зидан (Франция)

9. Ференц Пушкаш (Венгрия)

10. Роналдо (Бразилия)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz