Қайднома

Қидирув

Ўғрилар шахси тайин...

Ўғрилар шахси тайин...

  02.08.2017 09:23
  0
  618
Ўғрилар шахси тайин...

Март ойида «Челси»нинг собиқ сардори Жон Терри уйида ўғирлик содир бўлганди. Футболчи ўша вақт дам олиш учун Дубайга йўл олганди. Полиция жиноят ишини ўрганиб чиқиб, қизиқ хулосага келди. Демак, ўғрилар Терри ва рафиқаси Дубайда ҳордиқ чиқараётганларини Instagram ижтимоий тармоғига жойлаштирилган суратлардан билиб, уйда ҳеч ким йўқлигига амин бўлишган.

Mirror маълумотига кўра, жиноятчилар баҳоси 219 минг фунт стерлингга тенг Cartier заргарлик буюмлари, 61 минг фунтлик узук, Гарри Поттер ҳақидаги 18 минг фунтлик дастлабки нашр китоби, бир неча қимматбаҳо соат ва сумкаларни олиб кетишган. Ўғирланган буюмларнинг умумий нархи 400 минг фунт стерлингни ташкил қилган. Айтганча, полиция ўғриларни кузатув камералари видеоёзувлари орқали таниб, уларни ҳибсга олди. Энди яқин кунларда 5 нафар жиноятчи устидан суд иши кўриб чиқилади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz