Қайднома

Қидирув

Ҳар соҳадан бир чимдим: ЦСКА энг ўзгармас клуб...

Ҳар соҳадан бир чимдим: ЦСКА энг ўзгармас клуб...

  02.08.2017 00:23
  0
  534
Ҳар соҳадан бир чимдим: ЦСКА энг ўзгармас клуб...

Футбол шундай ажиб ўйинки, унинг борлиғи турли-туман кўрсаткичлар, антиқа рекордлар, қизиқарли фактлар, диққатга сазовор натижалар, ҳайратланарли тушунчаларга бой.

Мисол учун, Россиянинг ЦСКА клуби бутун Европада таркиб барқарорлиги бўйича 1-ўринда турар экан. «Арсенал» эса жорий трансферлар мавсумига қадар 50 миллиондан кўп маблағ талаб қиладиган харидлардан тийилиб турганди.

Марҳамат, қуйида шунга ўхшаш эътиборга молик баъзи кўрсаткичлар ва фактлар билан танишишингиз мумкин. 

ТАРКИБ БЎЙИЧА БАРҚАРОРЛИК

ЦСКА ва яна 9та энг «ўзгармас» клуб. Европа футболи статистик таҳлили билан шуғулланувчи CIES Football Observatory маркази таркиб бўйича энг барқарор клублар рейтингини эълон қилди. Унда жамоалар асосий таркибидаги ҳар бир футболчининг 2017 йил июнь ҳолатига кўра, неча мавсум ўйнагани ҳисобга олинган ва ўртача кўрсаткич чиқарилган. Шундай ҳисоб-китобга кўра, Москванинг ЦСКА клуби таркиб масаласида энг барқарори экан. Эътибор беринг, жамоанинг ҳар бир футболчиси ўртача ҳисобда 6,28 мавсумдан буён «ҳарбийлар» шарафини ҳимоя қилмоқда. «Барселона», «Реал», «Бавария» ва «Ювентус» клублари ҳам бу борада мақтанишга ҳақли.

10. «ЮВЕНТУС» (Италия) — 3,96 мавсум

Рекордчи: Жанлуижи Буффон -16 мавсум

9. «РЕАЛ СОСЬЕДАД» (Испания) — 4,16 мавсум

Рекордчи - Хаби Прието - 14 мавсум

8. «МАТТЕРСБУРГ» (Австрия) — 4,34 мавсум

Рекордчи: Неделько Малич - 11 мавсум

7. «АТЛЕТИК» (Испания) - 4,36 мавсум

Рекордчи: Маркель Сусаэта - 10 мавсум

6. «БАВАРИЯ» (Германия) — 4,70 мавсум

Рекордчи: Франк Рибери - 10 мавсум

5. «РЕАЛ» (Испания) — 4,86 мавсум

Рекордчи: Серхио Рамос - 12 мавсум

4. «ШАХТЁР» (Украина) — 4,90 мавсум

Рекордчи: Дарио Срна - 14 мавсум

3. «БАРСЕЛОНА» (Испания) — 4,97 мавсум

Рекордчи: Андрес Иньеста - 15 мавсум

2. «ЙЁНЧЕПИНГ СЕДРА» (Швеция) — 5,34 мавсум

Рекордчилар: Фредрик Фендрих, Томми Телин ва Том Сиве - 10 мавсумдан

1. ЦСКА (Россия)  — 6,28 мавсум

Рекордчи: Алексей Березуцкий - 16 мавсум

«АРСЕНАЛ»НИНГ ЭНГ ҚИММАТБАҲО ХАРИДЛАРИ

Александр Лаказетт кимлардан ўзиб кетди? Биласиз, лондонлик «канорирлар» жорий трансферлар мавсумида харид бобидаги рекордларини янгилашди. Яъни франциялик Александр Лаказетт учун «Лионга нақ 60 млн. евро санаб беришди. Арсен Венгер бунга қадар ҳеч кимга ҳаттоки, 50 «лимон» ҳам берган эмасди.

1. Александр Лаказетт («Лион»дан, 2017 йил) - 60 млн. евро

2. Месут Озил («Реал»дан, 2013 йили) - 47 млн. евро

3. Гранит Жака («Боруссия»дан 2016 йили) - 45 млн. евро

4. Алексис Санчес («Барселона»дан, 2014 йили) - 42,5 млн. евро

5. Шкодран Мустафи («Валенсия»дан, 2016 йили) - 41 млн. евро

БУ ИЖАРА ҲАҚИМИ?

10та энг қимматбаҳо ижара келишуви. «Бавария» Хамес Родригес билан тузилган 2 йиллик ижара келишувига кўра, «Реал»га 10 млн. евро тўлайди. Аммо бу ушбу йўналишнинг рекорд кўрсаткичи эмас. Хўш, яна кимларнинг ижара шартномаси бу қадар юқори баҳоланган?

Златан ИБРАГИМОВИЧ («Барселона»дан «Милан»га, 2010 йил) - 6 млн. евро

Жошуа ГИЛАВОГИ («Атлетико»дан «Вольфсбург»га, 2014 йил) - 6,8 млн. евро  (2 йил учун)

Кингсли КОМАН («Ювентус»дан «Бавария»га, 2015 йил) - 7 млн. евро (2 йил учун)

Радамель ФАЛЬКАО («Монако»дан «Челси»га, 2015 йил) - 7 млн. евро

Асамоа ГЬЯН («Сандерленд»дан «Ал-Айн»га, 2011 йил) - 7 млн. евро

Радамель ФАЛЬКАО («Монако»дан «МЮ»га, 2014 йил) - 7,6 млн. евро

Франк КЕССИЕ («Аталанта»дан «Милан»га, 2017 йил) - 8 млн. евро 

Хамес РОДРИГЕС («Реал»дан «Бавария»га, 2017 йил) - 10 млн. евро (2 йил учун)

Маттиа ДЕСТРО («Женоа»дан «Рома»га, 2012 йил) - 11,5 млн. евро

Карлос ТЕВЕС («Вест Хэм»дан «МЮ»га, 2007 йил) - 12,7 млн. евро (2 йил учун)

ЛУКАКУ ИККИНЧИ, ХОЛОС

Жозе Моуриньо фаолиятидаги энг қимматбаҳо 10та харид. «МЮ»нинг ёзги 2та хариди Жозе Моуриньо томонидан амалга оширилган энг қимматбаҳо харидлар қаторига қўшилди. Айтиш жоиз, португалиялик мураббий розилиги билан амалга оширилган 10та энг сара трансфер учун умумий ҳисобда деярли ярим миллиард евро сарфланган.

10. Виктор ЛИНДЕЛЁФ («Бенфика»дан «МЮ»га, 2017 йил) - 35 млн. евро

9. ВИЛЛИАН («Анжи»дан «Челси»га, 2013 йил) - 35,5 млн. евро

6-8. Эрик БАЙИ («Вильярреал»дан «МЮ»га, 2016 йил) - 38 млн. евро

6-8. Майкл ЭССЬЕН («Лион»дан «Челси»га, 2005 йил) - 38 млн. евро

6-8. Диего КОСТА («Атлетико»дан «Челси»га, 2014 йил) - 38 млн. евро

5. Дидье ДРОГБА («Марсел»дан «Челси»га, 2004 йил) - 38,5 млн. евро

4. Генрих МХИТАРЯН («Боруссия»дан «МЮ»га) - 42 млн. евро

3. Андрей ШЕВЧЕНКО («Милан»дан «Челси»га, 2006 йил) - 43,3 млн. евро

2. Ромелу ЛУКАКУ («Эвертон»дан «МЮ»га, 2017 йил) - 84,7 млн. евро

1. Поль Погба («Ювентус»дан «МЮ»га, 2016 йил) - 105 млн. евро

МЕҲНАТ БИРЖАСИ

Янги клуб қидираётган 5 нафар юлдуз. Топ-клублар Килиан Мбаппе учун ақлга сиғмас даражада кўп пул сарфлашга тайёр турган бир пайтда кечагина бойлар ўртасида талаш бўлган айрим фахрийлар янги қўнимгоҳ излаш билан оворалар. Бундайларнинг элит рўйхатига қараб, футболда ҳаммаси нақадар тез ўзгаришидан ёқа ушлайсан беихтиёр...

1. Димитар БЕРБАТОВ (36 ёш), охирги клуби: ПАОК (Греция)

2. Антонио ди НАТАЛЕ (39 ёш), охирги клуби: «Удинезе» (Италия)

3. Робби КИН (36 ёш), охирги клуби: «Лос-Анжелес Гэлэкси» (АҚШ)

4. Клаудио ПИСАРРО (38 ёш), охирги клуби: «Вердер» (Германия)

5. Виктор ВАЛЬДЕС (35 ёш), охирги клуби: «Мидл-сбро» (Англия)

«РЕАЛ» - «БАВАРИЯ» - 3:3

«Реал» ва «Бавария» ўртасидаги трансферлар. Хамес Родригеснинг ижара келишуви  «Реал»га манфаат келтирадими ёки «Бавария»га? Бу саволга вақт ўтиши билан жавоб топсак, ажабмас. Ҳозирча эса, Мадрид - Мюнхен ёки аксинча йўналиш бўйича ҳаракатланган футболчиларга эътибор қаратиб турамиз. Улар атиги 6 нафар (Хамес ҳам қўшилган).

1. Пауль БРАЙТНЕР («Бавария»дан «Реал»га, 1974 йил) - 1, 5 млн. евро

2. Арьен РОББЕН («Реал»дан «Бавария»га, 2009 йил) - 24 млн. евро

3. Ҳамит ОЛТИНТОП («Бавария»дан «Реал»га, 2011 йил) - бепул

4. Тони КРООС («Бавария»дан «Реал»га, 2014 йил) - 30 млн. евро

5. Хаби АЛОНСО («Реал»дан «Бавария»га, 2014 йил) -  9 млн. евро

6. Хамес РОДРИГЕС («Реал»дан «Бавария»га, 2017 йил) - 10 млн. евро (2 йиллик ижара ҳақи)

А.ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz