Қайднома

Қидирув

"Реал"га ЕЧЛ кубогининг нусхаси бералади

"Реал"га ЕЧЛ кубогининг нусхаси бералади

  02.08.2017 11:01
  0
  679

Агар "Реал" клуби Чемпионлар лигасининг янги мавсумида ҳам ғалаба қозонса, 1976 йилдан буён қаторасига уч марта бу ишни уддалаган жамоага айланади. Шу ҳолат юз берган тақдирда, "Реал" эски қоидага кўра, Чемпионлар лигаси кубогини абадий эгалик қилишга олган бўлар эди.

Бироқ, УЕФА 2008/09 мавсумда бу қоидага ўзгариш киритди. Унга кўра, жамоалар Чемпионлар лигаси кубогини неча марта қўлга киритишидан қатъий назар, абадий эгаликка ололмайди. Ғолиб жамоага фақат кубокнинг нусхаси топширилади. Эслатиб ўтамиз, эски қоидага биноан, Чемпионлар лигаси / Европа чемпионлари кубогида қаторасига уч марта ғолиб чиққан ёки умумий ҳисобда беш марта уни қўлга киритган жамоага кубок абадий эгалик қилиш учун топширилар эди.

Бу қоида амал қилган даврда 5та клуб шундай шарафга сазовор бўлган:

"Реал" - 1967 йилда, 5 марта ғалаба қозонгани учун;
"Аякс" - 1973 йилда, қаторасига уч марта ғалаба қозонгани учун;
"Бавария" - 1976 йилда, қаторасига уч марта ғалаба қозонгани учун; 
"Милан" - 1994 йилда, 5 марта ғалаба қозонгани учун;
"Ливерпуль" - 2005 йилда, 5 марта ғалаба қозонгани учун.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz