Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинини ким бошқариши маълум бўлди

Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинини ким бошқариши маълум бўлди

  02.08.2017 15:40
  0
  552
Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинини ким бошқариши маълум бўлди

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) Осиё минтақасидан ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинига расмийларни тайинлади. Сингапурлик Муҳаммад Тақи ал-Жаафари бин Жаҳари учрашув бош ҳаками бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Тзу Лианг Ли ва Мин Киат Ронни Ко ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Ху Чуан Фу бажаради.


Ҳакамлар назоратчиси этиб баҳрайнлик Жасим Муҳаммад Маҳмуд Абдулкарим тайинланди. Учрашув комиссари – Салмон Муҳаммад Намшан (Саудия Арабистони).

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўйин 5 сентябрь куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 20:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 10-турнинг барча учрашувлари бир вақтда бошланади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.

 


Манба: the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz