Қайднома

Қидирув

Сандро учун мўмай таклиф

Сандро учун мўмай таклиф

  02.08.2017 16:23
  0
  551
Сандро учун мўмай таклиф

«Челси» клуби «Ювентус» чап қанот ҳимоячиси Алекс Сандрони қўлга киритиш умидидан воз кечмаяпти. «Аристократлар» бош мураббийи Антонио Конте учун айнан бразилиялик футболчининг трансфери асосий мақсад ҳисобланади. Клуб президенти Роман Абрамович италиялик мураббий талабини қондириш ва Сандрони харид қилишга тайёр. «Челси» 26 ёшли футболчи учун 61 миллион фунт стерлинг таклиф қилди. Бу футбол тарихида ҳимоячи учун тўланадиган рекорд суммадир. Томонлар трансферни шу ҳафтада расмийлаштиришлари мумкин. Эслатма, ҳозирги кунда энг қимматбаҳо ҳимоячи мақоми Бенжамин Мендига тегишли. «Манчестер Сити» уни яқиндагина «Монако»дан 54 миллион фунт стерлингга сотиб олди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz