Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон кубоги: «Локомотив» ўз майдонида «Насаф»ни таслим этди

Ўзбекистон кубоги: «Локомотив» ўз майдонида «Насаф»ни таслим этди

  02.08.2017 21:38
  0
  584
Ўзбекистон кубоги: «Локомотив» ўз майдонида «Насаф»ни таслим этди

Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган “Локомотив” ҳамда “Насаф” ўртасидаги баҳс ўз поёнига етди.

Учрашувда мезбонларнинг қўли баланд келди. Дастлаб ўйиннинг 15 дақиқасида Марат Бикмаев жарима зарбасидан ажойиб тарзда фойдаланиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

46 дақиқада Мурод Бобожонов орадаги фарқни яна биттага оширди. 87 дақиқада Бикмаев “дубль” қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Драган Черан ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирди.

Шу тариқа жамоаларнинг биринчи баҳсида “Локомотив” 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашувнинг якуний нуқтаси “Насаф” майдонида қўйилади.

ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ–2017. 1/2 ФИНАЛ, ДАСТЛАБКИ УЧРАШУВ

«Локомотив»–«Насаф»-3:1 (1:0)

2 август (чоршанба). «Локомотив» стадиони.

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), В. Коваленко (Тошкент), И. Танташев (Бухоро).

Голлар: Марат Бикмаев (15, 87), Мурод Бобожонов (46) - Драган Черан (90+1).

«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Ислом Тўхтахўжаев, Муҳаммад Коне, Икром Алибоев, Мурод Бобожонов (Жалолиддин Машарипов, 61) Шерзод Файзиев (Олег Зотеев, 88), Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Сардор Мирзаев, Садриддин Абдуллаев (Тимур Кападзе, 62).

«Насаф»: Санжар Қувватов, Акмал Шораҳмедов, Азизжон Ғаниев, Одилжон Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан (Дилшод Раҳматуллаев, 83), Фаррух Сайфиев, Дониёр Нарзуллаев, Драган Черан, Жасур Ҳасанов (Шаҳбоз Эркинов, 72), Умарбек Эшмуродов.

Огоҳлантиришлар: Игорь Голбан (14), Сардор Мирзаев (25), Шаҳбоз Эркинов (75), Жалолиддин Машарипов (77).

Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz