Қайднома

Қидирув

Фернандо Льоренте АПЛ стартини ўтказиб юборади

Фернандо Льоренте АПЛ стартини ўтказиб юборади

  03.08.2017 04:22
  0
  540
Фернандо Льоренте АПЛ стартини ўтказиб юборади

«Суонси Сити» клуби ҳужумчиси Фернандо Льоренте АПЛнинг янги мавсум стартини ўтказиб юборади. Бу ҳақда «Суонси» устози Пол Клемент клуб расмий сайтида маълум қилди.

«Агар 10 кундан кейин машғулотларга киришса ҳаммаси яхши бўлади. Аммо у мавсум бошидаги икки ўйинни ўтказиб юборади деб ўйлайман.

Биз шошилишни истамаймиз, бўлмаса олти ҳафталик жароҳат олти ойликка айланиб кетиши мумкин», — дейди Клемент.

Испаниялик футболчи таътил пайти велосипеддан йиқилиб қўлини синдириб олган. Фернандо 12 август куни «Саутгемптон»га қарши сафар ўйинида жамоасига ёрдам беролмайди, шунингдек «Манчестер Юнайтед» билан бўладиган ўйинда ҳам майдонга тушиши номаълум бўлиб турибди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz