Қайднома

Қидирув

Вилья: «Ҳозирги «Реал» сўнгги йиллардаги энг кучлиси»

Вилья: «Ҳозирги «Реал» сўнгги йиллардаги энг кучлиси»

  02.08.2017 22:45
  0
  515
Вилья: «Ҳозирги «Реал» сўнгги йиллардаги энг кучлиси»

«Нью-Йорк Сити» клуби ҳужумчиси Давид Вилья MLS юлдузлари сафида «Реал»га қарши ўйинда майдонга тушади. Футболчи учрашувдан олдинги кечинмалари билан ўртоқлашди.

«Биз кучли жамоага қарши тўп сурамиз. Кўриниб турибди, бу ўйинда «Реал» фаворит, аммо биз уларга рақобат қилишга қодирмиз. Бундан ташқари, MLSда мавсум қизғин давом этмоқда, бу бизнинг фойдамизга ишлайди.

Ҳозирги «Реал» сўнгги йиллардаги энг кучлиси. Ўтган мавсумдаги қўлга киритган ютуқлари буни исботлайди», — дейди Вилья.

Эслатиб ўтамиз, MLS юлдузлари ва «Реал» ўртасидаги баҳс 3 август соат 6:00да бошланади.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz