Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: «Насаф» Қаршидаги жавоб учрашувида охиригача курашади»

Рўзиқул Бердиев: «Насаф» Қаршидаги жавоб учрашувида охиригача курашади»

  03.08.2017 07:51
  0
  592
Рўзиқул Бердиев: «Насаф» Қаршидаги жавоб учрашувида охиригача курашади»

Ўзбекистон Кубоги-2017 ярим финали дастлабки учрашуви якунлангач, ўйин якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди ва ўйин ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.

-Ўйинни ўзларингиз кўрдиларингиз, ҳимояда биз қўпол хатоларга йўл қўйдик. Оқибатда дарвозамиздан учта тўп ўтказиб юбордик. “Локомотив”  жамоасининг кучли тарафларини футболчиларимизга кўп тушунтирган эдик, рақибимиз стандарт вазиятлардан ҳам яхши фойдаланишини уқтирган эдик. Афсуски шундай вазиятларда диққатимизни йўқотдик. Кураш давом этади, финалга чиқишга имкониятимиз бор. Умид қиламизки, футболчиларимиз Қаршидаги жавоб учрашувида, ўз мухлислари кўз ўнгида охиригача курашади. Бугунги ягона урган голимиз, қайсидир маънода бизга ишонч бағишлади.

Жамоамиз таркибига хорижлик футболчи қўшиб олиш мақсадимиз бор эди. Бу амалга ошмади. Кучли легионер ҳужумчиини олишга имкониятимиз чекланган. Бизга таклиф этилаётган ўйинчилар эса қониқтирмади. Легионер футболчи олишда адашмаслигимиз керак.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz