Қайднома

Қидирув

Андрей Микляев: «Ғалабани темирйўлчиларнинг касб байрамига бағишлаймиз»

Андрей Микляев: «Ғалабани темирйўлчиларнинг касб байрамига бағишлаймиз»

  03.08.2017 08:37
  0
  519
Андрей Микляев: «Ғалабани темирйўлчиларнинг касб байрамига бағишлаймиз»

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида  “темирйўлчилар” устози Андрей Микляев қуйидагича фикрларни билдириб ўтди:

– Ажойиб учрашув гувоҳига айландик. Ўзи аслида “Насаф”га қарши беллашувлар ҳар доим шунақа ўтади. Ушбу клуб – ўз жарима майдонига қамалиб оладиган эмас, балки ҳужумкор ўйин намойиш этадиган клублар сирасига киради. Шу сабабли бугун бироз ҳимоя ҳақида ўйлашимизга ҳам тўғри келди. Аммо ғалабага эришдик. Тўғри, 3:0 ҳисоби қайд этилганида янада яхшироқ бўларди. Бироқ футболда нималар бўлишини олдиндан айтиб бўлмайди.

Мазкур қўлга киритилган ғалабани яқинда касб байрамини нишонлайдиган “темирйўлчилар”га бағишлаймиз. Якшанба куни ушбу касб эгалари байрамини нишонлашади. Ушбу ғалаба улар учун айни совғамиз бўлди.

“Насаф” билан жавоб ўйини қачон ўтиши аниқ эмас. Шу сабабли ушбу учрашувнинг тез орада ўтгани маъқулми ёки кейинчалик ташкил этилгани яхшими – аниқ бир гап айта олмайман. Бунинг учун даставвал тақвимга яхшилаб назар солиш керак бўлади. ПФЛда бунинг учун масъул шахслар бор. Улар керакли муддатни белгилашади.


Манба: www.fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz