Қайднома

Қидирув

Ўртоқлик учрашуви: «Реал» МЛС юлдузларини мағлуб этди

Ўртоқлик учрашуви: «Реал» МЛС юлдузларини мағлуб этди

  03.08.2017 09:33
  0
  700
Ўртоқлик учрашуви: «Реал» МЛС юлдузларини мағлуб этди

Бугун Тошкент вақти билан тонгги 05:30 АҚШ чемпионати МЛСнинг юлдузларидан ташкил топган терма жамоа Мадриднинг «Реал» клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Қизиқарли тарзда кечган баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланган бўлса, пенальтилар сериясида омад мадридликларга кулиб боқди.

Борха Майораль 59 дақиқада ҳисобни очган бўлса, 87 дақиқада Дом Дуайер мувозанатни тиклади. Қизиғи, айнан Дуайер ва Жованни дос Сантослар пенальтилар сериясида хатоликка йўл қўйишди.

Америкаликлар таркибида Тим Ховард, Кака, Давид Вилья ва Бастиан Швайнштайгер каби ёрқин юлдузлар ҳам иштирок этишди.

МЛС юлдузлар: Ховард (Фреи С.), Алтидор (Пиатти), Кака (Алмирон M.), Гарза Г. (Бисли Д.), Жовинко С. (Николич Н.), Брэдли М. (Валери Д.), Ван Дамме Й. (Паркхерст М.), Вилья Д. (Дом Дуайер), Зуси Г. (Грана Х.), Каппелхоф Й. (Хедгес M.), Швайнштайгер Б. (Маккарти Д.).

 

Реал: Навас (Янес), Асенсио (Бэйл), Иско (Марсело), Кроос (Себальос), Лукас (Оскар Арнаиз), Льоренте (Каземиро), Майорал (Бензема), Начо (Техеро), Рамос (Вальехо), Хакими (Карвахаль), Эрнандес (Ковачич).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz