Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: «Иккинчи даврага яхши тайёрландик»

Шота Арвеладзе: «Иккинчи даврага яхши тайёрландик»

  03.08.2017 14:59
  0
  319
Шота Арвеладзе: «Иккинчи даврага яхши тайёрландик»

"Пахтакор" бош мураббийи Туркияда ўтган йиғин ва "Қизилқум" билан учрашувга ҳозирлик хусусида фикрларини билдириб ўтди.

Шота АРВЕЛАДЗЕ ("Пахтакор" бош мураббийи): - Туркия йиғинидан қониқдим. У ерда яхши шароитда иккинчи даврага тайёргарликни давом эттирдик.

Йигитлар машғулотларда яхши ишлашди. Ўйин ташкил қилиш ва жамоавий ҳаракатларга эътибор қаратдик. Жисмоний ва тактик ҳолатлар устида меҳнат қилдик. Ҳали бу борада ишлашда давом этамиз. Тайёргарликдан кўнглим тўлди.

Назорат беллашувларида турли жиҳатлар бўйича жамоа имкониятларини текшириб олдик. Футболчиларнинг интилиши менга ёқди.

Иккинчи даврани сафарда "Қизилқум"га қарши ўйин билан бошлаймиз. Рақиб ҳимояда тартибли ҳаракат қилади, қанотлардан хавфли ҳужумлар уюштиради.

Тез ўйнашга интиладиган жамоа.  Бизни муносиб рақиб билан кескин учрашув кутиб турибди.


Манба: www.pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »

Кун фотоси

"Олтин Дубль" Муборак Франция!

  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz