Қайднома

Қидирув

«Цементчи» клуби Олий лига ўйинчилари билан шартнома имзолади

«Цементчи» клуби Олий лига ўйинчилари билан шартнома имзолади

  03.08.2017 15:25
  0
  601
«Цементчи» клуби Олий лига ўйинчилари билан шартнома имзолади

Биринчи лига етакчиси "Цементчи" жамоаси ҳам иккинчи даврага тайёргарликни пухта олиб боришмоқда.

Куни кеча "Цементчи" жамоаси "Нефтчи"га қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушдилар. Кескин курашларга бой ўтган учрашувда ҳисоб очилмади.

"Цементчи" бош мураббийи Абдумалик Ҳакимов билан боғланганимизда, жамоа шу учрашувдан сўнг бир қанча ўйинчилар билан шартномалар тузишга қарор қилганлар.

Буларга биринчи даврада "Хотира-79" дарвозасини қўриқлаган Фарруҳ Турдалиев, "Обод" ўйинчилари Суннатилло Эрматов ва Даниел Насриддинов, "Машъал-2"дан Шахбоз Абдураҳимов, "Нефтчи" ўринбосарлари таркибида ўйнаган Жамшид Қобулов, "Хоразм" ўйинчиси Ойбек Нурбоевлар билан жамоа шартнома имзолашга муваффақ бўлдилар.

Жамоани Дилмурод Мамаюсупов ва Умид Матмусаевлар тарк этдилар.

Эслатиб ўтамиз, "Цементчи" иккинчи даврадаги дастлабки учрашувни ўз майдонида 10-август куни "Норин"га қарши ўтказадилар.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz