Қайднома

Қидирув

«Эль-класико» ва унинг «ака-укалари» ёхуд ҳар соҳадан бир чимдим - 2

«Эль-класико» ва унинг «ака-укалари» ёхуд ҳар соҳадан бир чимдим - 2

  04.08.2017 00:23
  0
  1089
«Эль-класико» ва унинг «ака-укалари» ёхуд ҳар соҳадан бир чимдим - 2

Газетамизнинг сешанба сонида ўзига хос рейтинг тарзида футболга тааллуқли турфа мавзулардаги маълумотлар келтирилганди. Бугун ушбу мақоланинг узвий давоми сифатида қуйидаги фактларни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз. Унда россиялик мутахассис Леонид Слуцкийни туманли ўлка чемпионшипида қандай синов кутаётгани-ю, турли чемпионатлардаги принципиал қарама-қаршиликлар тилга олинади.

КЛУБ РЕЙТИНГИ

Мадрид «гегемония»си. УЕФА клублари рейтингини  Мадриднинг икки клуби - «Реал» ва «Атлетико» бошқариб турибди. Айтиш жоиз, унда охирги 5 мавсум натижалари эътиборга олинган.

10. «БЕНФИКА» (Лиссабон, Португалия) -  87,783 балл

9. «МАНЧЕСТЕР СИТИ» (Манчестер, Англия) -  94, 363 балл

8. «БОРУССИЯ» (Дортмунд, Германия) -  95, 656 балл

7. «ПСЖ» (Париж, Франция) - 103, 249 балл

6. «СЕВИЛЬЯ» (Севилья, Испания) -  109, 799 балл

5. «ЮВЕНТУС» (Турин, Италия) -  119,049 балл

4. «БАВАРИЯ» (Мюнхен, Германия) - 122, 656 балл

3. «БАРСЕЛОНА» (Барселона, Испания) - 128, 799 балл

2. «АТЛЕТИКО» (Мадрид, Испания) - 133, 799 балл

1. «РЕАЛ» (Мадрид, Испания) -  151, 799 балл

ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛГАН МУВАФФАҚИЯТ

Охирги мавсумда ажойиб натижаларга эришган 5та камтарин жамоа. Тушунарлики, кўпчилик асосан топ-лигаларга қизиқади ва эътиборини буюк клубларга қаратади. Аммо Европанинг бошқа чемпионатларида диққатга сазовор кўрсаткичлар қайд этган камтарингина жамоалар ҳам бор.

1. АЕК (Греция), ЧЛ квалификацион раундига чиқди

Асосий «фигура»: Маноло Хименес (бош мураббий)

2. «ЛЮНГБЮ» (Дания), мамлакат чемпионатида бронза медалини ютди

Асосий «фигура»: Йеппе Кьер (ҳужумчи)

3.  «РИЕКА» (Хорватия), мамлакат чемпиони бўлди

Асосий «фигура»: Матьяж Кек (бош мураббий)

4. «СЛАВИЯ» (Чехия), мамлакат чемпиони бўлди

Асосий «фигура»: Милан Шкода (ҳужумчи)

5. «УТРЕХТ» (Голландия), ЕЛ йўлланмасини ютди

Асосий «фигура»: Эрик тен Хааг (бош мураббий)

ДЕРБИДАН ҲАМ БАЛАНД

«Эль-класико» ва унинг «ака-укалари». Футбол оламида шундай тўқнашувлар борки, улар кескинлик масаласида дербилардан ҳам юқори туради. Дейлик, «Ливерпуль» учун ҳамшаҳри - «Эвертон»ни енгишдан кўра, «МЮ»дан устун келиш муҳим саналади. Зайниддин Зидан эса «Марсел»га ҳурмати туфайли «ПСЖ» бошқарувини қўлга олмайди. Тўғри, битта шаҳар жамоалари ўртасидаги ўйинлар гашти ўзгача: «Селтик» - «Рейнжерс», «Рома» - «Лацио», «Милан» - «Интер», «Фенербахче» - «Галатасарой», «Црвена Звезда» - «Партизан»... Аммо аксарият чемпионатларда бундай дербилардан қолишмайдиган азалий қарама-қаршиликлар мавжуд.

10. «МАРСЕЛЬ» - «ПСЖ» - «Франция лигаси классикаси»

9. «ДИНАМО» - «ШАХТЁР» - «Украина чемпионати маъноси»

8. «СПАРТАК» - «ЗЕНИТ» - «Рус лигаси бош жанги»

7. «БЕНФИКА» - «ПОРТУ» - «О класико»

6. «ИНТЕР» - «ЮВЕНТУС» - «Халқаро реклама»

5. «ПАНАТИНАИКОС» - «ОЛИМПИАКОС» - «Азалий душманлар дербиси»

4. «АЯКС» - «ФЕЙЕНООРД» - «Амстердам Роттердамга қарши - «De Klassieker

3. «ШАЛЬКЕ» - «БОРУССИЯ» Д. - «Ҳақиқий принципиаллик»

2. «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» - «ЛИВЕРПУЛЬ» - «Шафқатсизлик намунаси»

1. «РЕАЛ» - «БАРСЕЛОНА» - «Эль-Класико»

ҚАҲРАМОН ЛИГА

Чемпионшипдаги 5 нафар энг ёрқин мураббий. Чемпионшипнинг янги мавсуми Леонид Слуцкий учун чинакам синов даври бўлиши тайин. Зеро, «Халл Сити» клубида иш бошлаган россиялик мутахассиснинг Англия футболи иккинчи эшелонида соҳада ном қозонган бир қатор фахрийлар ва анча истиқболли ёш мураббийлар билан бирдек рақобатлашишига тўғри келади.

1. Стив БРЮС («Астон Вилла»), 56 ёш

2. Харри РЕДНАПП («Бирмингем Сити»), 70 ёш

3. Яп СТАМ («Рединг»), 44 ёш

4. Карлуш КАРВАЛЬЯЛ («Шеффилд Уэнсдей»), 51 ёш

5. Гэри РОУЭТТ («Дерби Каунти»), 43 ёш.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz