Қайднома

Қидирув

Неймар «Барселона» ва мухлислар билан кўзида ёш олиб хайрлашди (видео)

Неймар «Барселона» ва мухлислар билан кўзида ёш олиб хайрлашди (видео)

  04.08.2017 09:40
  0
  1039
Неймар «Барселона» ва мухлислар билан кўзида ёш олиб хайрлашди (видео)

Бугун Бразилия ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар расман ПСЖ футболчисига айланди. Парижликлар футболчи учун 222 миллион евро сарфлашди.

Неймар биринчи бўлиб, “Барселона” мухлисларига нега бошқа жамоага кетаётганини . видеопост орқали тушунтириб берди.

”Барселона” – мен учун катта чақирув бўлди. Худди ёш болаларнинг орзуси амалга ошгани каби менинг ҳам “Барселона”да ўйнаш орзуим амалга ошди. Жамоадошларим билан фақат виртуал ўйинларда бирга ўйнай олардим. Испанияга 21 ёшимда ташриф буюрдим..

Ўзимнинг илк кунларимни худди ҳозиргидек ёдга оламан, кийиниш хонасида Месси, Хави, Иньеста, Пуйоль ва бошқалар билан кўришган куним ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. Доим буюк жамоа сафида ўйнаш орзуим бўлган. Каталония - сенга рахмат.

Ишонч билан айта оламанки, ҳеч қачон Мессидан яқинроқ дўстни топа олмайман. Лионель майдонда жамоадош  нафақат ҳаётда ҳам елкадош бўла олди. “Барселона” ўз ўйимдек бўлиб қолганди, Каталония ва Мессини яхши кўраман.

Футболчиларнинг ҳаётига тушуниб бўлмайди, иккинчи марта отамнинг қарорига қарши чиқдим. Ота – мени кечиринг ва аввалгидек қўллаб-қувватлашда давом этинг.

ПСЖ таклифини янгиликлар яратиш учун қабул қилдим. Фаолиятимдаги камтарони бурилиш, аммо мен бунга тайёрман.

“Барселона”да олдинга қадам ташлаб, мени яхши кўргани учун миннатдорчилик билдираман. ПСЖ менинг янги жамоам ва уйим бўлади, жуда ҳам қийин қарор бўлди лекин 25 ёшли инсон каби таклифни ақл билан қабул қилдим”, - дея пост қолдирди Неймар.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz