Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

  04.08.2017 11:02
  0
  572
Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистон билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон ва Қирғизистон футбол федерациялари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича музокара олиб бормоқда.

Икки томон ўзаро келишувга эришса, учрашув 25 август куни пойтахт Тошкентда бўлиб ўтади.

ЖЧ—2018 саралашидаги иштирокини давом эттираётган Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни Хитой билан сафар ўйинида иштирок этади, 5 сентябрь куни эса Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади. Қирғизистонга қарши ўртоқлик ўйини мана шу беллашувлар олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Катта эҳтимол билан Қирғизистонга қарши беллашувда терма асосини ташкил қиладиган легионер футболчилар иштирок эта олмаслиги мумкин. ФИФА кунлари бўлмаган саналарда уларнинг ўз жамоасидан бўш бўлиши қийин масала.


Манба: www.daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz