Қайднома

Қидирув

Олий Лига учрашувлари онлайн трансляция орқали эфирга узатилади

Олий Лига учрашувлари онлайн трансляция орқали эфирга узатилади

  04.08.2017 11:34
  0
  582
Олий Лига учрашувлари онлайн трансляция орқали эфирга узатилади

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Швейцариянинг “Empower Sports” компанияси билан ҳамкорликда Олий Лига учрашувларини тўғридан-тўғри Mycujoo.tv сайтида трансляция қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Ўйинларни онлайн трансляция қилиш бўйича Олий Лига клублари вакилларига тегишли семинар ҳам ўтказилиб, трансляция учун барча керакли қўрилмалар – камера, телефон ва роутерлар топширилди.

Эртага, 5 август куни Олий Лига иккинчи даврасига старт берилади. 16-турдан ўрин олган учта учрашув Mycujoo.tv сайтида тўғридан-тўғри намойиш этилади. Қуйида онлайн намойиш этиладиган ўйинларнинг Mycujoo.tv сайтидаги ҳаволаси келтирилган.

5 август, шанба

19:00 “Олмалиқ” – “Бухоро” — https://mycujoo.tv/ch/296?id=7701

6 август, якшанба

19:30 “Насаф” – “Қўқон-1912” — https://mycujoo.tv/ch/296?id=7703

7 август, душанба

19:30 “Локомотив” – “Машъал” — https://mycujoo.tv/ch/296?id=7705


Манба: www.the-uff.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz