Қайднома

Қидирув

Неймарнинг нархига нималар сотиб олиш мумкин?

Неймарнинг нархига нималар сотиб олиш мумкин?

  06.08.2017 08:27
  0
  1477
Неймарнинг нархига нималар сотиб олиш мумкин?

«ПСЖ» Неймарни ўз сафига қўшиш учун «Барселона»га 222 миллион евро тўлади. Аслида, бу пулга нималарни харид қилиш мумкин?

«СЭ» ушбу саволга ўзига хос тарзда жавоб қайтарди. Демак, бразилиялик юлдузнинг трансфери учун ажратиладиган маблағга нималар сотиб олиниши мумкинлигига эътибор қаратамиз.

ФРАНЦИЯ

- Эйфель минорасига 13 миллионта чипта (лифтда иншоотнинг энг юқори қисмига кўтарилиш нархи 17 евро туради);

- Жаҳондаги энг қиммат картошканинг 444 тоннаси шунча туради. Ушбу сабзавотнинг La Bonnotte деб номланувчи французча нави бир килограмми 500 евродан сотилади;

- Евро-2016нинг энг қиммат стадиони - «Парк Олимпик Лионне»нинг қурилишига сарфланган маблағнинг ярми (аренанинг қад ростлаши францияликларга 450 миллион еврога тушган).

ИСПАНИЯ

- Сальвадор Далининг турли даврларда «кимошди» савдоларига қўйилган энг қиммат 11та санъат асарини сотиб олиш мумкин. Испания ҳукумати бошқа бир ноёб буюмни қўлга киритиш мақсадида Шотландиянинг Кельвингроу музейига буюк рассомнинг 1,4 миллион евродан («Параддаги чавандозлар») бошлаб, 127 миллион еврогача баҳоланган суратларини таклиф қилган;

- Барселона ва унинг турли ҳудудларидаги фуқароларнинг (5 миллион кишидан кўпроқ) ҳар бири Т10 форматидаги 4та «проездной» (жамоат транспортидан имтиёзли фойдаланиш чиптаси)га эга бўлишлари мумкин;

- Барселонадаги энг қиммат меҳмонхонанинг люкс номерида 304 йил яшаш (суткасига 2 минг евро);

- Деярли икки мавсум «Камп Ноу»га киришни текин қилиб, бу билан клуб бюджетига зарар етмаслик мумкин («Барселона» 2015|2016 йиллар мавсумида чипталар савдоси ва ишқибозларнинг стадион атрофидаги турли харидларидан кунига 117 миллион евро фойда кўрган).

БРАЗИЛИЯ

- Самолётда Барселонадан Рио-де-Жанейрога бизнес-классда 73 333 марта парвоз қилиб, яна ортга қайтиш мумкин (битта чипта нархи - 3 минг евро);

- Рио Олимпиадаси учун тайёрланган 370та олтин медалнинг нархи (улардан биттаси 600 еврога баҳоланган).

РОССИЯ

- «Зенит» ва «Спартак»нинг барча ўйинчиларини сотиб олиш мумкин. Transfermarkt.de маълумотларига кўра, питерликлар таркибининг умумий нархи 129,4, москваликларники эса 95,8 миллион еврога баҳоланган;

- Бешинчи авлод Т-50 қирувчи самолётидан иккита харид қилса бўлади (биттасининг нархи 100 миллион евро).

Акмал Эшонхонов тайёрлади


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz