Қайднома

Қидирув

«Бавария» «Боруссия Д»ни мағлуб этиб, Германия Суперкубогини қўлга киритди

«Бавария» «Боруссия Д»ни мағлуб этиб, Германия Суперкубогини қўлга киритди

  06.08.2017 01:59
  0
  624
«Бавария» «Боруссия Д»ни мағлуб этиб, Германия Суперкубогини қўлга киритди

Германия Суперкубоги баҳсидан ўрин олган «Боруссия Д» – «Бавария» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда 2:2 ҳисоби қайд этилиб, пенальтилар сериясида мюнхенликлар омадли чиқишди.

Учрашувнинг 12-дақиқасида Кристиан Пулишич дортмундликларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб Роберт Левандовски мувозанатни тиклади.

71-дақиқада Пьер Эмерик Обамейянг мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Ўйин асосий вақтининг тугашига икки дақиқа қолганда Жошуа Киммих рақиб жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланди, тўп дортмундликлар посбони Бюркига тегиб дарвозадан жой олди.

Шу тариқа ўйин тақдири пенальтилар сериясида аниқ бўлди, унда омад «Бавария» футболчиларига кулиб боқди.

Германия Суперкубоги

Боруссия Д – Бавария 2:2 (1:1)

Пеналтилар серияси : 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 4:5.

Голлар: 1:0 – 12 Пулишич, 1:1 – 18 Левандовски, 2:1 – 71, пенальти Обамеянг, 2:2 – 88, автогол Бюрки.

Боруссия Д – Бюрки, Папастатопулос, Загаду (Пасслак, 77), Пишчек, Бартра, Дауд (Роде, 46), Шахин, Дембеле, Кастро, Пулишич (Филипп, 90), Обамеянг.

Бавария – Ульрайх, Мартинес (Зюле, 60), Хуммельс, Рафинья, Толиссо (Саншеш, 84), Киммих, Видаль, Руди, Рибери, Мюллер (Коман, 67), Левандовски.

Огоҳлантиришлар: Папастатопулос (17), Загаду (53), Левандовски (69), Видаль (74), Роде (86), Пасслак (90).


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz