«Динамо» - «Металлург» учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин учрашув борасида тўхталди.
- «Афсуски, бугун «Металлург» хатоларимизни аямади. Учрашув давомида рақиб биздан анча яхши ҳаракат қилди ва имкониятларидан унумли фойдаланди.
Ҳақли ғалаба билан уларни табриклайман. Ҳакамларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Учрашув жуда асабий кечгани ҳам футболчиларга таъсир қилди.
Бугун биз майдонда ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Мухлисларимиздан узр сўрайман. Йигитларимизда негадир босим кучли бўлди.
Бугун ҳам «Бунёдкор»га қарши тўп сурган тактикада ўйнаган эдик, аммо тезкор голдан кейин режаларимиз ўзгарди. Хатоларимизни таҳлил қилиб чиқамиз.
Кейинги учрашувлар учун эртаданоқ енг шимариб тайёргарлик кўрамиз. «Динамо» ҳали ўз сўзини айтади» - дейди «Динамо» бош мураббийи Олег Тюлькин.
«Динамо» клуби матбуот хизмати
Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20