Қайднома

Қидирув

Неймар фойда келтиришни бошлади

Неймар фойда келтиришни бошлади

  06.08.2017 18:36
  0
  842
Неймар фойда келтиришни бошлади

Ёзги трасфер ойнасида 222 миллион евролик трансфер билан шов-шув кўтарган ПСЖ Неймардан фойда кўришни бошлади. 

Клуб томонидан унга тақдим этилган янги 10-рақамли либос савдоси кутилганидан ҳам харидоргир бўлаётир. Франция матбуотида ёзилишича,  Шанзелизи булвари ҳамда Парк де Пренс стадиони атрофидаги дўконларда Неймар либоси 100 евродан сотилган.Икки дўконда тонг саҳарда бошланган савдо тушга яқин тўхтатилган.

Сабаби – савдога бор-йўғи 10 минг дона футболка чиқарилган экан. Навбатда турганларнинг аксарияти 10-рақамли либос соҳибига айланишолмагач, мутасаддилар ПСЖнинг сафар учрашувларида киядиган сариқ рангдаги 10-рақамли либосини савдога қўйишга мажбур бўлди.

Фақат ўз қарорини эслатиб қўйишни ҳам унутмади: ҳар бир харидорга биттадан ортиқ  сотилмасин.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бир кунда Неймарнинг либоси сотувидан Париж клуби хазинасига 1 миллион евродан ортиқ маблағ тушган.


Манба: www.iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz